71 ёшли украиналик Россия қамоқхонасида вафот этди
Олам
−
13 Февраль 2024 6181 1 дақиқа
71 ёшли Украина фуқароси Виктор Демченко Россиядаги қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда "Мемориал" инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.
Қайд этилишича, у жосуслик, терроризмга алоқадорлик ва ноқонуний қурол сақлашда айбланиб, катта эҳтимол билан Ростов вилоятидаги жазо колонниясида сақланаётган бўлган.
Ростов-Дон ҳарбий суди маҳаллий нашрга Демченконинг ўлимини тасдиқлаган ва унинг иши тугатилганини айтган.
ТАСС нашрининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, Демченко 31 декабрь куни инсульт оқибатида вафот этган.
"Мемориал"нинг билдиришича, Демченко иши ҳақида жамоатчиликка жуда кам нарса маълум. Демченко 1952 йилда Украинанинг айни пайтда Россия ишғоли остида бўлган Донецк вилояти Моспине шаҳрида туғилган. 2023 йилнинг августида Россия томони унга қарши жиноий иш очган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025