70 ёшли отахон набирасини зўрлашда гумонланмоқда
Олам
−
09 Февраль 13222 1 дақиқа
Бугун, 9 февраль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Бозор-Қўрғон туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлашда гумонланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Спутник Қирғизистон” хабар берди.
Маълумотларга кўра, жабрланувчи қиз ҳозирда ҳомиладор. Қизнинг қариндошлари мазкур ҳолатдан хабар топиши билан дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган. Гумонланувчи шахс икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Тергов жараёнлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Кожаэли шаҳри Диловаси туманидаги ўрта мактабда 32 ёшли ўқитувчи 24 нафар ўқувчи қизга жинсий зўравонлик қилишда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Жамшидбек Амиров
Live
Барчаси