70 нафар болани олиб кетаётган автобус ағдарилди
Олам
−
10 Февраль 2020 11307 1 дақиқа
Чехияда ичида 70 нафар бола бўлган экскурсия автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Tез ёрдам хизмати вакили Прокоп Воленикнинг журналистларга маълум қилишича, 70 га яқин болани олиб кетаётган икки қаватли автобус Чехиянинг ғарбий қисмида жойлашган Лоуни шаҳри яқинида ағдарилиб кетган. Аксар болалар енгил жароҳатланган. Бироқ учтасининг аҳволи оғир.
"Ноаниқ сабабларга кўра, сайёҳлик автобуси зовурга тушиб кетди. У ерда 70 нафар бола бўлган, болаларнинг баъзилари енгил жароҳатлар олган, шунингдек умуман жабрланмаганлари ҳам бор. Аммо уч нафар бола бироз жиддий тан жароҳати олган”, дейди Воленик.
Полиция мазкур кўчада транспорт ҳаракатини вақтинча тўсиб қўйган ва тергов ҳаракатларини бошлаган.
Live
Барчаси