7 яшар қизнинг зўрлангани бўйича баъзи тафсилотлар очиқланди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2025 67270 1 дақиқа
Аввалроқ, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрлангани хабар қилинганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 22:00 да Наманган вилояти ИИБга Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасидан хабар келиб тушган. Унда шу куни соат 21:00 да номаълум эркак Янгиқўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида қариндошлари билан тўй маросимида қатнашган 2018 йилда туғилган вояга етмаган қизни номусига теккани баён қилинган.
Зудлик билан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб, 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро аниқланган ва қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Хозирда жиноят иши доирасида барча тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова қонунда белгиланган ваколатлари доирасида мазкур жиноят иши юритувида бола манфаатларининг таъминланиши юзасидан ўз кузатувини олиб бораётганини маълум қилганди.
Live
Барчаси