7 ойда АҚШ чегарасида 3 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир ушланди

Олам

image

Етти ой ичида АҚШ чегарасида 3 мингга яқин ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир қўлга олинган. Бу ҳақда “Fox News” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 октябрдан ҳозирги кунгача АҚШнинг жанубий чегарасида 57,2 минг ноқонуний муҳожир қўлга олинган.

Улардан 2,9 минг нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Маълум қилинишича,  асосан ўзбекистонликлар Ўзбекистон – Туркия/Испания – Боливия – Колумбия – Мексика – АҚШ йўналишидан фойдаланган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг октябрь ойида ўзбекистонликлар АҚШ жанубий чегарасида ноқонуний киришга урингани учун ҳибсга олинганлар рўйхатида учинчи ўринда қайд этилганди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида америкалик сенатор Стив Дэйнс Марказий Осиё давлатларининг 40 минг фуқароси бошпана бериш бўйича АҚШдаги суд жараёнини кутаётгани, шулардан 17 минг нафари ўзбекистонликлар эканини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

муҳожир чегара ноқонуний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг