7,5 соат Швеция Бош вазири бўлган аёл яна ҳукумат бошига келди
Олам
−
30 Ноябрь 2021
4858Швеция парламенти Социал-демократик меҳнат партияси раҳбари Магдалена Андерссонни мамлакат Бош вазири лавозимига қайта тасдиқлади. Андерссонга 173 депутат қарши овоз берган — унинг номзодини рад этиш учун 175 та овоз керак.
Таъкидланишича, Андерссон парламентдаги 349 ўриндан атиги 100 тасига эга бўлган партияси кенг коалиция туза олмагани учун озчиликнинг Бош вазири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 ноябрь куни парламент Андерссоннинг Бош вазир лавозимига номзодини қўллаб-қувватлаган эди. Аммо орадан 7,5 соат ўтгач, уни қўллаб-қувватлаган Социал-демократлар ва Яшиллар коалицияси қулади — ва Андерссон дарҳол истеъфога чиқди.
Маълумот ўрнида, расмий инаугурациядан сўнг Андерссон Швеция тарихидаги биринчи аёл Бош вазирга айланади.