67 йил ўқитувчилик қилган аёл рекорд ўрнатди

Бу қизиқ

image

АҚШнинг Мичиган штатида яшовчи 90 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Беверли Ханнетт-Прайс узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти натижасида Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Тажрибали муаллима Ханнетт-Прайс ўз фаолиятини 1958 йилда бошлаган. Унинг меҳнат стажи 67 йилу 142 кунни ташкил этади. Ўқитувчининг қўлида таҳсил олган минглаб ўқувчилар орасида дунёга машҳур шахслар – актёр Робин Уильямс (марҳум) ҳамда Microsoft компаниясининг собиқ бош директори Стив Балмер ҳам бор.

Ҳозирда Беверли Ханнетт-Прайс Мичиган штатидаги “Detroit Country Day School” мактабида дарс беришни давом эттирмоқда. У ҳали-бери нафақага чиқиш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда гуманоид робот 3 кунда 66 миль (106 км) пиёда юриб, Гиннесc рекордлар китобига киргани ҳақида хабар берилган эди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ўқитувчи рекорд аёл Гиннесс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг