64 ёшли бемор вафот этди. Аммо ҳолат бўйича барча маълумотлар ошкор этилмаяпти
Жамият
−
27 Июль 2020
12037Коронавирусга чалинган жиззахлик бемор вафот этди. У 64 ёшда бўлган. Мамлакатда ўлим ҳолатларининг расмий кўрсаткичи 116 тага етди.
Жиззах вилояти Бахмал туманида яшаган 64 ёшли Б.Ш. (эркак)да COVID-19 тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шифохонада унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.
Шунингдек беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.
Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак-қон томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичи пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Шуни эътиборлики, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вафот этган шахсда қачон коронавирус аниқланганидан тортиб, унинг қачон шифохонага ётқизилгани ва ҳатто қачон вафот этганига аниқлик киритмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь