6 яшар болани камар билан урган эркакка жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
29 Июнь
5945Самарқанд вилоятида 6 яшар ўгай ўғлини камар билан урган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Жорий йилнинг 23 июнь куни Тойлоқ туманида яшовчи 1988 йилда туғилган эркак ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган Т.Д. нинг 6 яшар ўғлини яшаш хонадони ҳовлисида қўлида бўлган камар билан калтаклаганди. 24 июнь куни мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди. Вояга етмаган О.Э.да тан жароҳатлари аниқланиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганди. Эркак эса Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганди.
Кеча, 28 июнь куни эркакка нисбатан Жиноят кодекснинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов олиб борилмоқда.