6 ойда 18 нафар ИИО ходими хизмат чоғида вафот этди
Жамият
−
15:06 2423 1 дақиқа
Жорий йилнинг 6 ойида 18 нафар ички ишлар органи ходими хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган. Бу ҳақда бугун, 14 июль куни Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов Ички ишлар органлари фаолияти юзасидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича таҳлилий ҳисобот матбуот анжуманида маълум қилди.
“2026 йилнинг ўзида 18 нафар ходим хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган. Уларнинг ёрқин хотираси эса қалбимизда мангу яшайди. Шу билан бирга 78 нафар сафдошларимиз турли хавфли вазиятларни бартараф қилиш жараёнида жароҳатланган”, дейди у.
Маълумот учун, 2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этиб, 131 нафари жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 21 ноябрь куни Наманган вилояти, Давлатобод туманида ҳужжатга эга бўлмаган ҳайдовчи хизмат олиб бораётган катта сержант Ваҳобжон Мўминовни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган эди. Кейинроқ, ҳайдовчига нисбатан 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда олти йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 25 февраль куни 10 синф ўқувчиси BMWʼда йўл-патруль хизмати ходимини уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлган эди.
Live
Барчаси