6 минг йил уйқуда бўлган вулқон уйғонди (видео)

Олам

Исландиянинг Рейкьянес яриморолида Фаградалсфьяль вулқони отила бошлади. Бу минтақадаги сўнгги 800 йилдаги илк вулқон отилиши. Бу ҳақда мамлакатнинг метеорологик идораси хабар берган.

Вулқон мамлакат пойтахти Рейкьявикдан 40 километр узоқликда жойлашган.

“Вулқон отилиши натижасида 1 км майдонга лава оқиб борган”, дейилади хабарда.

Соҳил қўриқчиси томонидан суратга олинган видеодан кўриниб турибдики, вулқон туйнугидан лава икки томонга тарқалиб кетган.

Метеорологлар ҳисоб-китобига кўра, вулқон отилиши маҳаллий аҳолига, аҳоли пунктлари ёки инфратузилма объектларига хавф солмайди. Аммо вулқон газининг баъзи зарарлари бўлиши мумкин. Ҳукумат кучли шамол ва ёмғир унинг тарқалишини камайтиради деб умид қиляпти.

"Associated Press" хабарига кўра, Фаградалсфьяль сўнгги 6 минг йилдан бери уйқуда бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

вулқон Исландия

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг