6 кишининг ўлимига сабаб бўлган автобусдаги портлаш бўйича жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
19 Август 2022
9578Сирдарёда автомактабга тегишли автобусда газ баллони портлагани бўйича жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Оқолтин туманида Isuzu русумли автобусга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 6 нафар одам ҳалок бўлганлиги 15 нафари эса тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 262-моддаси (Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 август куни соат 14:30 ларда Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган Isuzu русумли автобус, метан газ тўлдириб чиққан вақтда портлаб кетди.
Ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган.
LiveБарчаси