5 йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь 2024 5662 1 дақиқа
Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, 2019 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс Истанбулда ушланди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.
Унга кўра, Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган ушбу фуқаро 1977 йилда туғилган Отабек Машрабович Абдуллаев бўлиб, у бугун, 12 сентябрь куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.
“Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 60 минг долларни талон-торож қилишда айбланган ўзбекистонлик Истанбулда ушланганди.
Live
Барчаси