5 яшар бола автомобиль ғилдираклари остида жон берди
3-саҳифа
−
22 Октябрь 2023
14359Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида болаларни уйдан боғчага, боғчадан уйга олиб бориб қўядиган машина 5 ёшли болани босиб кетди, у воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 20 октябрь куни содир бўлган.
“Болалар одатда машинадан тушгач, уни олд томондан четлаб ўтади. Ҳар сафар шундай бўлар эди. Укам машина эшигини ёпганидан 5-6 сония ўтгач, машина олдинга силжиди ва уни босиб кетди. Қўшнилар ҳайдовчини вазиятдан хабардор қилгунига қадар бола ўлиб бўлган эди”, дейди вафот этган боланинг кичик амакиси.
Вилоят ҳокимлигига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан судгача тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ушбу факт бўйича мамлакат Жиноят кодексининг 345-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш вақтида бепарволик туфайли инсон саломатлигига жиддий зарар етиши) билан судгача тергов бошланди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги турар-жой мажмуасида пластик қопламали том устига чиққан 6 ёшли бола йиқилиб вафот этган эди. Ҳолат юзасидан унинг ота-онасига нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Вояга етмаганларни тарбиялаш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилганди.
LiveБарчаси