5 сентябрдан жума намозини масжидда ўқишга рухсат берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди.

Қарор билан 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга ошириш мумкин бўлади. 

Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

•    жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш; 
•    диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши; 
•    санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
•    ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
•    бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
•    тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
•    диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг