5 ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани айтилди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда 2025 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 14 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш ҳолати рўйхатга олиниб, унда 42 фуқаро жабрланган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, юзага келган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг 10 тасида уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида ботулизм касаллиги қайд этилган.

Улардан 8 нафарини болалар ташкил этади. 3 та ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилиб, 13 фуқаро жабрланган, шундан 8 нафарини болалар ташкил этади. 1 та ҳолатда кимёвий заҳарланиш қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 600 миллионга яқин киши заҳарли ёки сифатсиз овқат истеъмоли оқибатида касалланади.

Ўзбекистонда эса 2024 йилда қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жами 20 минг 184 та умумий овқатланиш корхоналарининг 1512 тасида (7,49 фоиз) олиб борилган текширувлар натижасида уларнинг 664 тасида (3,29 фоиз) санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари бузилгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ботулизм билан касаллангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон заҳарланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг