5 кишини ўлдирган шахс ушланди. Қотилликка қарз сабаб бўлган
3-саҳифа
−
27 Июль
30127Аввалроқ, Тошкент вилоятида бир оиланинг барча аъзолари ўлдирилиб, уйига ўт қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, 29 ёшдаги гумонланувчи шахс марҳумнинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси