РФда коронавирусга чалинган 500 га яқин тиббиёт ходими қурбон бўлган
Олам
−
18 Июнь 2020 10318 1 дақиқа
Россияда 500 нафарга яқин тиббиёт ходими COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг Соғлиқни сақлаш соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Алла Самойлова маълум қилди.
“489 – бу тиббиёт ходимлари, яъни биз, афсуски, 500 га ҳамкасбимизни йўқотдик”, деган Самойлова Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган Бутунроссия онлайн-конференциясида.
Маълумот учун, Россияда 561 091 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 7 660 нафари вафот этган ва 313 963 нафари соғайган. Бугунгача РФда 15 991 697 та коронавирус тести ўтказилган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь