40 сотих ерни аукционсиз олиб бериш учун 11,5 минг доллар олганлар ушланди
3-саҳифа
−
09:48 953 1 дақиқа
Наманган вилоятида 40 сотих ер майдонини аукцион савдоларисиз расмийлаштириб беришни ваъда қилган икки шахс 11,5 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ходими Х.Д. ва фуқаро Б.А. фуқаро М.Э.га Мингбулоқ тумани ҳудудидан 40 сотих ер майдонини аукционсиз унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Улар бу хизмат эвазига 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарликка суиқасд) ҳамда 28, 211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида банк бўлими бошлиғи 16 гектардан ортиқ ер ва яна 4 гектар майдонни расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилган 4 млн 250 минг доллардан 100 минг долларини олаётган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь