4 ёшли бола “ўргимчак одам” либосида 8-қаватдан сакради

Олам

image

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида болакай машҳур киноқаҳрамон “ўргимчак одам” либосида 8-қаватдан сакраб тирик қолди. Бу ҳақда “Кавказский Узел” хабар берди.

Жорий йилнинг 8 май куни 4 ёшли бола шаҳарнинг Глдани туманидаги Иашвили номидаги марказий болалар шифохонасига олиб борилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши. Кеча, 14 май куни болакай шифохонадан чиқишга тайёр бўлган.

Воқеа гувоҳлари болакай машҳур қаҳрамонга ҳавас қилиб, ўзи 8-қаватдан сакраган бўлиши мумкинлигини айтган.

Болакайдан ташқари, уйда фақатгина бувиси бўлган ва у ҳеч қандай шубҳали ҳодисани сезмаган. Аёлга бу ҳақда қўшнилари айтган.

4 ёшли болани ҳаётда қолишига ўша ерда яшовчилардан бирининг уйи олдида синиб ётган ток дарахти сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тбилиси

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг