4 туп ёнғоқ кесган шахс табиатга 247 млн сўм зарар етказди
3-саҳифа
−
18:02
1223Тошкент вилоятида 4 туп ёнғоқ дарахтларини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлаган фуқаро табиатга 247.500. 000 сўм миқдорида зарар келтирди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Чирчиқ шаҳрининг Янги Ўзбекистон массивига кириш қисми ҳудудида жойлашган МЧЖ масъул ходими томонидан савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун мўлжалланган ер майдонидаги ўсиш ҳолатидаги 4 туп ёнғоқ дарахтларини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесганлиги аниқланган.
Бу ҳаракатлари билан ҳуқуқбузар “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузгани ва табиатга 247.500. 000 сўм миқдорида зарар етказгани аниқланган.
“Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент вилоятида дарахтларни ноқонуний кесган фуқаро табиатга 260 млн сўм зарар етказган эди.