4 октябрдан Умра зиёратига старт бериляпти

Олам

image

Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги янги турдаги коронавирус COVID-19 чоралари доирасида 6 ойга яқин тўхтатилган Умра зиёратлари учун қайта ариза қабул қилинишини эълон қилди. Энди аризалар электрон шаклда  “Eatmarna” номли мобил илова орқали қабул қилинади. Ушбу илова бугундан эътиборан ишга туширилиши кутилмоқда.  

Вазирлик томонидан қилинган ёзма баёнотга кўра, Умра зиёрати 4 октябрдан эътиборан босқичма-босқич қайта бошланади.

Маккада 4 октябрдан бошлаб мамлакатда бўлиб турган, умра қилишни истаганлар учун 30% (кунига 6 минг кишига мўлжалланган) қувват билан Масжид ал-Ҳарам, жумладан Каъба зиёрати очилади. 18 октябрдан бошлаб Масжид ан-Набавийдаги Масжид ал-Ҳарам ва Равза аш-Шариф 75 фоиз қувватда мамлакат ичкарисидаги меҳмонларни қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда жорий йилнинг 23 сентябрь куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги маълум қилган.

Манбаларга кўра, ноябр ойининг бошидан бошлаб, Саудия Арабистони чет элдан келган умра зиёратчиларини ҳам қабул қилишни бошлайди. Ушбу босқичда Масжид ал-Ҳарам ва Масжид ан-Набавий COVID-19 қарши чораларга ривоя қилган ҳолатда тўлиқ қувват билан очилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Умра

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг