30 ёшли эркак ўзининг 12 қариндошини ўлдирди
Олам
−
17 Февраль 2024 54192 1 дақиқа
Эроннинг Кирмон вилоятида 30 ёшли эркак 12 нафар қариндошини отиб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон жанубидаги Кирмон вилоятида даҳшатли қотиллик юз берган. Мулкий келишмовчиликлар туфайли 30 ёшли эркак ўгай акаси билан низолашиб, қўлига қурол олган ҳамда отаси, акасидан тортиб аёллар ва ёш болаларгача отиб ташлаган.
Кирмон вилояти полиция бошлиғи Носир Фаршид воқеа юзасидан берган баёнотида эркак оила аъзолари билан жанжаллашиб, Фарёб қишлоғидаги хонадонида яшовчи яқинларини ўлдиришда Калашников автоматидан фойдаланганини маълум қилди.
Шундан сўнг, гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган, аммо полиция ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида ушланган. Гумонланувчи эса қўлга олиш вақтида юзага келган отишмада ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Эроннинг Сиркан шаҳрида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель