27-ўлим. Коронавирусни уйда даволашга уринган 64 ёшли эркак вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус сабабли навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатда коронавирусдан вафот этган 27-бемор бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 64 ёшли  С.Ҳ. шу йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Янгийул туманига бориб, 12 июнь куни Тошкент-Қарши тезюрар (Афросиёб) поездида яшаш манзилига қайтган. Орадан уч кун ўтиб, яъни жорий йилнинг 15 июнь куни тана ҳарорати кўтарилган ва у узоқ вақт уй шароитида даволаниб келган.

Бемор (эркак киши) бундан аввал, охирги 5 йил давомида қандли диабетнинг оғир кечиши ташхиси билан диспансер назоратида туриб,  даволаниб юрган.

29 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли шифокорга кеч мурожаат қилгач, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси реанимацияга бўлимига икки томонлама ўткир пневмония оғир даражаси, юрак ва нафас етишмовчилиги ва қандли диабет оғир кечиши ташхиси билан ётқизилган.

Мутахассислар томонидан  стандартлар асосида кўрсатилган  реанимацион муолажаларига  қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

397

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг