23 болани Damas’да ташиган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)
3-саҳифа
−
05 Февраль 3669 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 23 нафар болани Damas’да ташиган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, “Чинор” Йўл патруль хизмати (ЙПХ) масканида ходимлар томонидан Damas русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасида жами 23 нафар бола олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у болаларни ота-оналари илтимос қилганлиги учун боғчадан олиб қайтаётган бўлган.
Ходимлар томонидан Damas’даги болалар туширилиб, бошқа машинага ўтказилган. Ҳайдовчига нисбатан эса чора кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида маст ҳолатда 23 нафар боғча боласини машинада ташиган ҳайдовчи ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси