Навоийда 23 болани Damas’да ташиган маст ҳайдовчи ушланди (видео)
3-саҳифа
−
16 Сентябрь 6910
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида маст ҳолатда 23 нафар боғча боласини машинада ташиётган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 15 сентябрь куни кузатилган. ИИБ томонидан олиб борилган назорат тадбирларида Damas машинаси тўхтатилган ва ҳайдовчи автомобилнинг салонида 23 нафар боғча тарбияланувчиси, шунингдек, 2 тарбиячини ҳам олиб кетаётгани аниқланган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, машина ичида ўзининг фарзанди ҳам бўлган.
Ҳайдовчининг "праваси" ҳам бўлмаган. Бунинг устига у транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган. Шу сабабли, унга тегишли чора қўлланиб, Damas машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 апрель куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида Damas автомобилида 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланганди. Май ойида эса Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган хусусий боғчалардан бири Damas’да 32 нафар вояга етмаган болаларнинг ҳаётини хавфга қўйиб, манзилига олиб бораётган вақтда тўхтатиб қолинганди.