22 ёшли қиз ИИБ ходимини “Жиҳод” қилишга ундади
Жамият
−
04 Август 2020
31654Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида Ички ишлар ходимини жиҳод қилишга ундаган 22 ёшли қиз суд қилинди.
Ёзёвон туманида яшовчи 22 ёшли К.О. диний қизиқиши туфайли Telegram тармоғида тақиқланган ақидапарастликни тарғиб қилувчи каналларга қўшилиб қолади. Ёш қиз ижтимоий тармоқдаги “таниши”нинг кўрсатмалари асосида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тарқатиш билан шуғулланади.
К.О “Мужоҳид” номли аккаунт фойдаланувчисидан ички ишлар ходимига турмушга чиқиб, ўзига эргаштириб, у билан “жиҳод” қилиш топшириғини олади. У ИИБ профилактика инспекторини Ю.О.ни телефон рақамини топиб, бир неча кун давомида унга турли диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, жиҳодга чорловчи материалларни жўнатган.
Aгарда қизни уни фош қилса, инспекторга ва унинг оиласига таҳдид қилиш мазмунидаги материалларни хам юборган. Шунингдек, бу қиз Фарғона политехника институти талабаси билан Telegram орқали танишиб, унга диний мазмундаги материалларни юборган ҳамда бир қатор топшириқларни берган.
Тезкор тадбирлар натижасида мазкур материалларни юборган К.О. аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан унга нисбатан тегишли моддалар билан 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси тартибида 3 йил синов муддати белгиланди.
Хабарда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг суд-адабиётшунослик экспертизаси хулосасига кўра, юборилган аудио, видео ва бошқа форматдаги материаллар амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилиши, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилгани, шу сабабли уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тақиқланиши кўрсатилганлиги аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь