22 май куни Олмазор ва Юнусободда ўнлаб маҳалла ва корхоналар “свет”сиз қолади
Жамият
−
21 Май 2021
5574Эртага, 22 май куни Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Компания маълумотига кўра, Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод ҳуддудаги ТЦ-4, ПС 110/10/6 кВли “Бешқўрғон” ва ПС 110/6 кВ ДОК, ПС 110/6 кВли “Зенит” подстанцияларининг Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 қуввати 110 кВ бўлган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир бетон устунларни жойини ўзгартириш (демонтаж) таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ушбу таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Олмазор туманидаги 21-сонли оилавий поликлиника, АТС-248, руҳий касалликлар шифохонаси, Тери-дерматовенерология диспансери, мактаб, тадбиркорлик субъектлари, хусусий цех, “Иброҳим ота” МФЙ, “Тараққиёт” МФЙ, "Мирпулатова" МФЙ, “Қорасарой” МФЙ, “О.Ҳотамова” МФЙ ҳамда “Ҳасанбой” МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда қуйидаги тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади:
1. “VED IVPEX” МЧЖ
2. “Medex Textile” ҚК МЧЖ
3. “Zelal Textile” МЧЖ
4. “INTER MEBEL” МЧЖ
5. “AATKO MEBEL” ХК
6. “Wide tent system” МЧЖ
7. “Osiyo batareya” МЧЖ
8. “LAHISAM PHARMACEUTICALS” МЧЖ
9. "DOOR AND WINDOW PRODUCTIS" МЧЖ
10. “Grand Plast Elite” МЧЖ
11. “Ижод-Ижод” ХК
12. “Керамикс плюс” ҚХ МЧЖ
13. “Nice Ceramics” МЧЖ
14. “ОҚ ЧИННИ” ХК
15. “Шинокотракторг” ДП
16. “Олмазор кичик зонаси” АЖ
17. “Asian Stell Group” МЧЖ
18. “Art Strong Servise” МЧЖ
19. “Берад Мутко ЛТД” ХК МЧЖ
20. “Golden Grant Production” МЧЖ
21. “Ташкент Мебел” МЧЖ
22. “Grand Lab” ҚК МЧЖ
23. “Ирон Караван” МЧЖ
Шунингдек, Юнусобод туманидаги - 6, 7, 8, 9 ва 10-даҳалари, Ш.Казакбаева кўчаси, “Собиробод” МФЙ, “Уч қаҳрамон” МФЙ, “Чинор” МФЙ, “Шодлик” МФЙ, “Ғайратий” МФЙ, “Туркистон” МФЙ, “Астраобод” МФЙ, “Ш.Казакбаева” МФЙ, “Беруний” МФЙ, “Ҳасанбой” мавзесида, шунингдек, “Корзинка” савдо комплекси ҳамда қуйидаги тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 07:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилади:
1. “Жаҳонгир сервис” МЧЖ
2. “Раупхон” ОАЖ
3. “67-Кўприк Қурилиш Отряди” (Метроқурилиш)
4. “Saniso Group” МЧЖ
5. “Caina Toll Buitding Enginering” МЧЖ
6. Мактаб ва хусусий цехлар
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси