21 туп қайрағочни кесганлар 2 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида 21 туп қайрағоч дарахтини кесганлар озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, М.А. шериклари билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йилнинг декабрь ва 2024 йилнинг январь ойларида ўзига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган жами 21 туп қайрағоч дарахтларини қонунга хилоф равишда кесиб, сотиб юборган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. 

Дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1 миллиард 459 миллион 144 минг сўм зарар етказилган. 

“Суд қарори билан дарахт кушандаларидан табиатга етказилган зарар ундирилиши белгиланди. Шунингдек, ҳар бир судланувчига 2 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида қурилиш фирмаси 31 та ноёб дарахтни ноқонуний кесиб ташланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қайрағоч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг