21 нафар денгизчи озиқ-овқат ва дориларсиз Ҳиндистонда қолиб кетди
Олам
−
22 Июль 2022
948921 нафар россиялик денгизчидан иборат INDA танкери экипажи бир неча ой давомида Ҳиндистон қирғоқларида дори-дармон ва озиқ-овқатсиз қолиб кетди. Бу ҳақда Россия маҳаллий нашрларига денгизчилардан бирининг рафиқаси Юлия Хайрулаева маълум қилди.
Унга кўра, танкерга эгалик қилувчи “ТрансморФлот” компанияси россияликларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилмаяпти. Шунингдек, Ростов касаба уюшмаси каби бошқа ташкилот ҳамда идоралар ҳам экипажни қутқариш учун ҳеч қандай чора кўрмаган.
“ТрансморФлот” компанияси ҳозирда россиялик денгизчиларни ватанга олиб келишнинг имкони йўқлигини маълум қилди, чунки Ғарб давлатлари томонидан киритилган Россияга қарши санкциялар туфайли кеманинг фавқулодда ҳолатига қарамай, россияликларга портга киришга рухсат берилмаган.
Хайрулаеванинг сўзларига кўра, баъзи россиялик денгизчиларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар мавжуд, уларни керакли дори-дармонларсиз бартараф этиб бўлмайди. У, шунингдек, бортда озиқ-овқат тугаб бораётганини, бу эса ҳаёт учун хавф туғдираётганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи давлатлари Украинадаги уруш фонида Россияга қарши еттинчи санкциялар пакетини жорий қилган эди.
LiveБарчаси