2034 йилга бориб Хитой ЯИМ бўйича АҚШни ортда қолдириши мумкин
Олам
−
11 Июль 2023
4388Хитой 2034 йилга келиб номинал ялпи ички маҳсулот бўйича (ЯИМ) АҚШни ортда қолдириши мумкин. Бу ҳақда “Focus Economics” нашрининг 2050 йилгача бўлган прогнозида айтилган.
Келтирилишича, ялпи ички маҳсулот динамикасининг ҳозирги траэкторияси Хитойнинг ўсиш суръатларининг АҚШдаги ўсиш суръатлари билан таққосланадиган даражада аста-секин пасайишини кўрсатади, аммо мутахассислар бу прогноз учун жиддий хавфлар борлигидан огоҳлантирмоқда.
Ҳиндистон ва Индонезияда, аксинча, юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолади. Бу эса экспертларнинг таъкидлашича, ушбу мамлакатларга ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаш имконини беради.
Маълумотларга кўра, 2022 йил охирида Америка иқтисодиёти (ялпи ички маҳсулотнинг номинал ҳажми ва бозор курсини ҳисобга олган ҳолда) Хитойникидан 42 фоизга юқори бўлган. Аммо 2034 йилга келиб, Хитой ялпи ички маҳсулоти 41 триллион долларга етиши мумкин, АҚШники эса ялпи ички 40 триллион долларни ташкил қилади.
“Focus Economics”га кўра, 2050 йилга келиб бу фарқ 20 фоизгача ошади. Бунда Хитой ялпи ички маҳсулоти 84 триллион долларни ташкил қилиши мумкин.
Қайд этилишича, Хитой ҳосилдорликни ва урбанизация даражасини ошириши мумкин, бироқ аҳолининг қариши, шунингдек, технологик ривожланишдаги чекловлар ўсиш учун жиддий чеклов бўлади.
“Бу мамлакат ичидаги қаттиқроқ тартибга солишга ҳам, ташқи савдодаги чекловларга ҳам тегишли. Ушбу тенденцияларни кучайтириш Хитойнинг ялпи ички маҳсулот бўйича АҚШга етиб боришига тўсқинлик қилиши мумкин”, дейилади прогнозда.
Айтилишича, АҚШ иқтисодиёти учун асосий хавф сиёсий тизимнинг қутбланиши бўлиб қолмоқда, бу эса институтларга зарар етказиши мумкин. Шу билан бирга, Тайвань атрофидаги можаронинг кучайиши ҳар икки томон учун ҳам аниқ оқибатларга олиб келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь