2030 йилга бориб Ер аҳолисининг 45 фоизи семизликдан азият чекади – ЖССТ
Саломатлик
−
27 Январь 2023
5617Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизлик касаллигига чалиниши мумкинлигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб сўнгги 30 йил ичида бу касалликка чалинган беморлар сони уч баравар ошган.
Мутахассисларнинг фикрича, семизлик тери ости ва тананинг бошқа жойларида меъёрдан ортиқча ёғ тўпланиши оқибатида келиб чиқади. Шунингдек, семизлик касаллигини келтириб чиқарувчи бир қанча омиллар – кам ҳаракатланиш, ирсий ҳолатлар, горманал мувозанатнинг бузилиши, нотўғри овқатланиш, психологик бузилишлар, стрессларга берилувчанлик кабилар асосий сабаб бўлади.
Маълумот учун, ҳар ортиқча 1 кг ёғ янги 22 км қон томирларини ҳосил бўлишига олиб келади ва натижада юракни ортиқча босим билан ишлашига сабаб бўлади. Семиз инсонларда қандли диабетнинг иккинчи тури – қон босими касаллиги, юрак қон томири ва бошқа касалликлар ривожланиш эҳтимоли катта бўлади. Бундан ташқари, инсон ёши улғайгани сари ортиқча вазндан қутилиш анча қийин бўлади. Эркакларда семизлик жинсий фаолликнинг пасайишига олиб келади, аёлларда эса бепуштликни келтириб чиқариши мумкин.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси