2030 йилда Қозоғистонда уруш бўлади – депутат
Олам
−
12 Сентябрь
17159Қозоғистон парламенти депутати Эрмурат Бапи Қозоғистоннинг уч йиллик бюджети лойиҳаси тақдимотида 2030 йилдаги уруш хавфини эълон қилди. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.
“Бюджет тақчиллиги шароитида, геосиёсий хавфларни ҳисобга олган ҳолда, сиз мудофаа харажатларини кўрсатдингиз, Украинада содир бўлаётган воқеалар билан солиштирганда, ажратилган маблағлар жуда кам. Мудофаа вазирлиги, сиз хавфсизлик учун жавобгарсиз. 2030 йилда уруш бўлади – бундай хавф мавжуд. Ҳатто мудофаа вазирлигида ҳам шундай прогнозлар бор. Жаҳон экспертларининг фикрларини ҳисобга олиш керак. Бундай вазиятда ЯИМнинг 0,44 фоизи мудофаа учун? Бу нимани англатади? Бу ҳисоб-китоблар қаердан келиб чиқади? Бу масалаларни кўтаришимиз керак”, деган депутат.
Унга Мудофаа вазири ўринбосари Аскер Бейсенов жавоб берди. Бейсеновга кўра, 2025 йилгача мамлакат мудофааси учун ялпи ички маҳсулотнинг 0,68 фоизи ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик депутат Маҳаррам Маҳаррамов парламент йиғилишида мамлакатдаги айрим жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 14 ёшдан 12 ёшгача қисқартириш зарурлигини билдирганди.
LiveБарчаси