2025 йилнинг бошида ҳоким қарорларининг нечтаси ҳақиқий эмас деб топилди?
3-саҳифа
−
13 Май 3434 2 дақиқа
Жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистонда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 4180 та иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Ҳисобот даврида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 1877 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 515 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 178 та аризаси қаноатлантирилган.
Шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 768 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 105 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди. Кассация тартибида 312 та иш кўриб чиқилди. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 50 та қарор бекор қилиниб, 5 та қарор ўзгартирилди. Тафтиш тартибида 357 та иш кўриб чиқилди. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 21 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.
Бундан ташқари, Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 524 та шикоят ва протест ўрганиб чиқилиб, шундан 59 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 38 таси бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йилда 2581 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2945 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь