2025 йилда қарийб 422 нафар шахс оқланди (видео)
Жамият
−
05 Февраль 951 1 дақиқа
2025 йилда судлар томонидан қарийб 422 нафар шахс оқланган. Бу ҳақда кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Алишер Усмонов маълум қилди.
.jpg)
Қайд этилишича, биргина 2025 йилда 422 нафар шахс оқланган бўлиб, улар фойдасига Давлат бюджетидан қўшимча 24 млрд сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарлар ундириш белгиланган.
Қолаверса, 15 992 нафар шахсга нисбатан асоссиз қўйилган қўшимча айбловлар олиб ташланган ёки ўзгартирилган.
Шунингдек, 8 085 нафар шахс суд залидан озод қилинган, 35 572 нафар шахс эса жазони ўташдан муддатдан илгари шартли озод қилинган.
2025 йилда 135 130 нафар шахс ўзаро ярашгани учун жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиниб, судланганлик тамғасидан халос бўлган.
Ўтган йилда жами судланган 63 340 нафар шахсларнинг 30 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, 70 фоизига бошқа муқобил жазо чоралари тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 19 йил олдин ноҳақ қамалган божхона ходими оқланган эди.
Live
Барчаси