Қашқадарёда 19 йил олдин ноҳақ қамалган божхона ходими оқланди (видео)
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 2025 17597 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида яшовчи собиқ божхона ходими 19 йилдан сўнг оқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Иш ҳужжатларига кўра, Ҳусниддин Чориев Сурхондарё вилояти Божхона бошқармасининг божхона маскани катта инспектори лавозимидаги фаолияти давомида бир гуруҳ шахслар иштирокида ўзаро жиноий тил бириктириб, жуда кўп миқдордаги мандарин маҳсулотларини божхона юк баённомасида кўрсатмасдан божхона назоратидан яшириб, катта миқдордаги мандаринни ўтказиш мақсадида хизмат лавозимидан фойдаланиб, мансаб сохтакорлигига йўл қўйиб, давлатга ундирилиши лозим бўлган тўловларни тўламаслик учун фуқарога шароит яратиб бериб, давлат ва жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлганликда айбланган эди.
19 йил муқаддам унга чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2006 йил 31 октябрдаги ҳукми ва Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2006 йил 27 декабрдаги ажрими бекор қилинди.
Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг жорий йилнинг 22 сентябрдаги ҳукмига мувофиқ фуқаро Ҳусниддин Чориев оқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 йил муқаддам ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетишни назарда тутувчи модда билан ноҳақ судланган капитан оқланганди.
Live
Барчаси