2024 йилнинг энг машҳур сўзи танланди
Бу қизиқ
−
02 Декабрь
14861Оксфорд инглизча луғати “brainrot” сўзини 2024 йилнинг энг машҳур ва энг яхши сўзи деб эълон қилди. Бу ҳақда Оксфорд университети матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу сўз 37 минг ўқувчи орасидан овоз бериш йўли билан танланган. “Brainrot” – бу сифатсиз онлайн контентни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг руҳий ёки интеллектуал ҳолатининг ёмонлашишига ишора қилади. Бу сўз биринчи марта 1854 йилда Генри Дэвид Торо томонидан ўзининг “Уолден ёки ўрмондаги ҳаёт” китобида ишлатилган. 2023 ва 2024 йиллар оралиғида уни эслатиш частотаси 230 фоизга ошган. Оксфорд луғатининг таъкидлашича, бу онлайн контентни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш оқибатлари ҳақида ташвиш ортиб бораётганидан далолат беради.
Ўтган йилги йил сўзи “гоблин режими” жаргон атамаси бўлди, бу одатда жамиятнинг меъёрлари ва умидларини қабул қилишдан бош тортиш билан боғлиқ бўлган мутлақ ўзини ўзи ёқтиришга асосланган хулқ-атворни англатади.
2023 йилда Оксфорд луғатининг йил сўзи “услуб, жозиба ёки жозибадорлик” деган маънони англатувчи “rizz” бўлганди. Кембриж инглизча луғати аввалроқ “manifest” феълини 2024 йил сўзи деб атаганди. Бу “кўзланган нарсага эришганингизни тасаввур қилиш учун визуализация ва тасдиқлаш каби усуллардан фойдаланиш, бундай ҳаракатлар ушбу ютуқларга эришиш эҳтимолини оширади” деган маънони англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада “мобилизация” атамаси 2023 йил сўзи сифатида танланганди. Йил сўзи бўйича бошқа вариантлар орасида “аксил ҳужум”, “қўрқинчли”, “17 гривнага тухум”, “дрон” ва "Қримдаги ёз" иборалари ҳам бўлганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь