Украинада “мобилизация” 2023 йил сўзи бўлди
Бу қизиқ
−
06 Январь
5763Украинада “мобилизация” атамаси 2023 йил сўзи сифатида танланди. Бу ҳақда замонавий украин тилининг онлайн луғати сайтида маълум қилинди.
"Бу атама йил давомида жамоатчилик муҳокамаси марказида бўлди, декабрь ойида ҳукумат парламентга сафарбарлик тўғрисидаги мунозарали қонун лойиҳасини киритган пайтда қизиқиш энг юқори даражага кўтарилди", дейилади хабарда.
Йил сўзи бўйича бошқа вариантлар орасида “аксил ҳужум”, “қўрқинчли”, “17 гривнага тухум”, “дрон” ва "Қримдаги ёз" иборалари ҳам бўлган.
Сайтдаги маълумотларга кўра, “Мыслово” онлайн луғати 2012 йилда замонавий украин тилининг неологизмлари ва янгиликларини ёзиб олиш учун яратилган.
Ҳар бир фойдаланувчи унга ўз сўзини ёки ифодасини ва таърифини қўшишни таклиф қилиши мумкин. Йил охирида луғат машҳурлиги ва аҳамиятига қараб йил сўзини танлайди.
Хусусан, 2021 йилда “вакцина”, 2020 йилда “коронавирус”, 2017 йилда “визасиз”, 2016 йилда эса “коррупция” сўзлари йил сўзлари бўлган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь