2024 йил Украинадаги урушнинг қиймати 100 млрд доллардан ошди – Зеленский

Олам

image

2024 йилдаги ҳарбий можаро Украинага 100 миллиард доллардан ортиқ зарар етказди. Унинг 60 фоизини АҚШ ва Европа Иттифоқи қоплади. Бу ҳақда бугун, 16 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз АҚШ ва Европа ўртасидаги Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича умумий иттифоқни йўқотолмаймиз. Лекин Украина қандай ҳисса қўшаётганини ҳам унутмаслигимиз керак. 2024 йилги уруш Украинага Мудофаа кучларини таъминлаш учун 100 миллиард доллардан ортиққа тушди. Шундан 40 миллиард доллари Украинанинг ҳиссаси, 35 миллиард доллари АҚШники, 25 миллиард доллари эса Европаникидир”, деди у.

Шунингдек, Зеленский Буюк Британия ҳар йили Украинага 3,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратишини маълум қилди.

“Биз камида 3,6 миллиард долларлик йиллик ҳарбий ёрдам ҳақида келишиб олдик. Бу ёрдам қанча керак бўлса, шунча давом этади”, деди у.

Бундан ташқари? Зеленский музлатилган Россия активларидан тушган маблағларни ҳисобга олган ҳолда Украина 2025 йилда Лондондан умумий қиймати 6,6 миллиард долларлик ёрдам олишни кутаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кир Стармер Украинага ташриф буюргани ва Зеленский билан 100 йиллик ҳамкорлик шартномасини имзолаши хабар қилинган эди. Ҳамкорлик мудофаа ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни ҳамда Буюк Британия ва Украина ўртасида янги оммавий алоқаларни яратишни ўз ичига олади. Келишув денгиз хавфсизлиги бўйича ҳарбий ҳамкорликни кучайтиради ва учувчисиз самолётлар технологияси каби соҳаларда мутахассисларни бирлаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг