2024 йил Хитой аҳолиси 1,39 миллион кишига камайди

Олам

image

2024 йилда Хитой аҳолиси 1,39 миллион кишига камайиб, 1 млрд 408 млн кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси хабар берди.

Ҳисоботга кўра, йил давомида мамлакатда 9,54 миллион бола туғилган, 10,93 миллион киши вафот этган. Туғилиш коэффициенти ҳар минг кишига 6,77 ни, ўлим коэффициенти эса 7,76 ни ташкил қилган.

Расмий ҳисоб-китобларга кўра, эркаклар сони 719,09 миллион (0,1 фоизга камайган). Аёллар сони эса деярли ўзгармасдан 689,19 миллионни ташкил қилган. Меҳнатга лаёқатли (16-59 ёш) аҳоли 60,9 фоиз ёки 857,98 миллион киши. Бу 2023 йилга нисбатан 0,4 фоиз пунктга кам. 65 ёшдан ошган фуқаролар сони эса 220,23 миллион кишига етиб, 1,6 фоизга ўсган.

Шунингдек, статистик маълумотларга кўра, 2024 йилда Хитойда шаҳар аҳолиси 1,1 фоизга ўсиб, 943,5 миллион кишига етган. Қишлоқ аҳоли сони эса 2,5 фоизга камайиб, 464,78 миллион кишини ташкил қилган.

Маълумот учун, Хитой аҳолиси 60 йил ичида биринчи марта 2022 йилда камайишни бошлаган. Ўша йили аҳоли сони 850 минг кишига, 2023 йилда эса яна 2,08 миллион кишига камайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда аҳоли сонининг қисқариши фонида расмийлар аёллардан фарзанд кўришни режалаштиришни сўрай бошлагани хабар қилинганди. Хусусан, ҳозирги кунда Хитой ҳукумати “янги туғилиш маданияти”ни илгари сурмоқда. Чунки мамлакатда ҳозирги авлод камроқ фарзанд кўришни хоҳлаётгани кузатилмоқда. Хусусан, 500 минг кишилик аҳолиси бўлган Пекиннинг Миюнь туманида маҳаллий расмийлар оилани режалаштириш учун махсус ташвиқот гуруҳини ташкил қилган. Бу гуруҳ мос ёшдаги жуфтликларнинг ярмидан кўпи билан камида олти марта боғланган.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг