2023 йилги ЕЧЛ финали ҳам бошқа давлатга кўчирилди
Спорт
−
14 Май 2021
79112023 йилда Европа Чемпионлар лигаси финали Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан Истанбулда ўтказилади. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA)нинг 2021 йилдаги ЕЧЛ финалини Истанбулдан Португа кўчириш тўғрисидаги қароридан кейин Туркия футбол федерацияси ва иттифоқ ўртасида музокаралар ўтказилган. Натижада 2023 йилда мусобақа финалини Истанбулда ўтказишга келишилган.
Дастлаб 2023 йил финалини Мюнхен (Германия) да ўтказиш белгиланганди. Шунингдек, жорий йил август ойида Истанбулда UEFA Суперкубогини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Аввалроқ, UEFA Чемпионлар лигаси финалини Истанбулдан Португа кўчиргани ҳақида хабар берган эдик. Финал баҳсида Англиянинг икки клуби “Манчестер сити” ва “Челси” ўзаро куч синашади.
UEFA Буюк Британияда коронавирусга қарши кураш учун қабул қилинган чекловлар сабаб финал штказиладиган жойни ўзгартирди. Негаки Британия ҳукуматининг чекловлари сабаб мухлислар Туркияга кела олмасди.
LiveБарчаси