ЕЧЛ финали бошқа давлатга кўчирилди
Спорт
−
13 Май 2021
11698Европа футбол ассоциациялари иттифоқи Англия клублари “Манчестер Сити” ва “Челси” ўртасида бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финалининг Истанбулдан Португалиянинг Порту шаҳрига кўчирилишини эълон қилди.
Маълум қилинишича, финал ўтказилиш жойининг кўчирилишига Туркиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб бўлган.
Финал учрашуви Португалиянинг “Порту” клуби уй стадион – “Dragao”да бўлиб ўтади. Ўйинда стадионга жамоаларнинг 6 минг нафардан мухлиси ташриф буюришига рухсат берилади.
Чемпионлар лигаси финали дастлаб Истанбулдаги “Отатурк” стадионида ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо Буюк Британия ҳукумати коронавирус туфайли Туркияни “қизил рўйхат”га киритиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг, мухлисларнинг ушбу давлатга ташриф буюра олмаслиги сабабли шу қарорга келинган.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 29 май куни бўлиб ўтади.