2023 йилда Марказий Осиё иқтисодиёти қанчалик ўсади?
Олам
−
22 Май 2023
5735Россиядаги таназзул Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш суръатларининг кутилаётган пасайишига олиб келмади. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчилари томонидан эълон қилинган мақолада келтирилган.
Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари иқтисоди Украинадаги урушнинг салбий оқибатларига анча чидамли эканлигини исботлади.
"Аксинча, минтақадаги аксарият мамлакатлар кутилмаган ижобий ташқи таъсирлар туфайли сезиларли ўсиш суръатларини бошдан кечирди", дейилади жамғарма мақоласида.
Келтирилишича, Россиядан пул ўтказмаларининг кескин ўсиши ва россиялик мигрантлар оқими минтақанинг аксарият мамлакатлари хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаган.
Фонд иқтисодчиларининг фикрига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери савдо йўлларидаги ўзгаришлар ва бошқа логистика қийинчиликларига мослашиш минтақадаги айрим давлатларнинг (Тожикистон ва Ўзбекистон) Россия билан ўзаро савдо ҳажми ошишига олиб келган.
Иқтисодчилар минтақа мамлакатлари учун 2023 йилга мўлжалланган иқтисодий ўсиш прогнозини аввалги 5,0 фоиздан 5,2 фоизга оширган.
Европада тикланиш ва тараққиёт банки мутахассисларининг фикрича, 2024 йилда корхоналар ва жисмоний шахсларнинг Россиядан кўчирилиши, бошқарувни яхшилаш, экспорт ҳажмини ошириш ва пандемиядан кейин Хитойнинг “очилиши” ҳисобига 5,4 фоизгача ўсиш давом этади.
LiveБарчаси