2023-2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсади – ОТБ 

Жамият

image

Ўзбекистон иқтисодиёти яқин икки йилда ҳар йили 5,5 фоизга ўсади. Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг сентябрь ойидаги шарҳида маълум қилинган.

ОТБ прогнозларига кўра, Ўзбекистоннинг жорий ва келаси йил учун иқтисодий ўсиши яхшиланади. 

Аввалроқ минтақавий тараққиёт банки апрель ойида 5 фоизлик иқтисодий ўсишни башорат қилган эди.

Бунинг омиллари қаторида Россияга озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг кўпайиши ҳамда инвестицияларнинг ўсиши қайд этилган.
Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи ярим йилликда 5,6 фоизга ўсди ва бу кутилганидан ҳам юқори бўлди. Бу фискал рағбатлантириш, мустаҳкам ташқи савдо, саноатнинг ўсиши ҳамда тоғ-кон саноати ва инвестицияларнинг кўпайиши билан боғлиқ. 

Бироқ ОТБга кўра, инфляция даражаси 10 фоиздан пастга тушмайди. Нархларни либераллаштириш қисқа муддатда инфляция босимининг ошишига ёрдам беради. Келаси йили инфляция 2015 йилдан буён энг паст – 10 фоиз кўрсаткичга тушиши қайд этилган.

“2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда инфляция иш ҳақи ва пенсиялар ошиши ҳисобига ўтган йилдаги 10,6 фоиздан 11 фоизга тезлашди ва энергия тарифларининг прогноз кўтарилиши ҳисобига йил давомида юқорилигича қолади”, дейилади банк ҳисоботида.

Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чорагида пул ўтказмалари ҳажми 2022 йилдаги энг юқори кўрсаткичга нисбатан 55 фоизга камайди. Бунинг сабабларидан бири Россияда ишлаётган мавсумий меҳнат муҳожирлари сонининг қисқариши бўлиб, бу фақат жорий ҳисоб тақчиллигини оширади.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг