2022 йили Тошкентда ЙТҲлар туфайли 136 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

3-саҳифа

image

2022 йилнинг ўзида Тошкент шаҳри 1200 та йўл-транспорт ҳодисасининг гувоҳи бўлди. ЙТҲ оқибатида 136 нафар киши вафот этган, 1463 киши эса тан жароҳати олган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаганлар тан жароҳати олган, 17 нафари эса вафот этган.

Энг кўп учрайдиган қоидабузарлик – тезликни ошириш натижасида 370 та бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Шунингдек, 143 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасида ўтган. Бундан ташқари, 8 та бахтсиз ҳодиса маст ҳолатда автомобиль бошқарган шахслар сабабли содир бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси баёни билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ Тошкент шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг