2022 йилда 11 трлн ташқи қарз олиш режалаштириляпти. Бу нега керак?
Жамият
−
11 Ноябрь 2021
10505Аввалроқ, 2022 йилда Давлат бюджети даромадлари 193 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 23 фоиз) миқдорида бўлиши прогноз қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳисоб палатасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосасида келтирилишича, 2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 25,0 трлн сўм бўлади. Шунингдек, 12,9 трлн сўм миқдоридаги асосий қарзни қайтариш харажатлари ҳам бор.
Ушбу харажалатлар қуйидаги манбалардан қопланиши режалаштирилган:
• 11,0 трлн сўм – ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ва еврооблигациялар жойлаштириш ҳисобига;
• 6,0 трлн сўм – ички бозорга Давлат қимматли қоғозлари чиқариш ҳисобига;
• 2,7 трлн сўм – Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан;
• 6,0 трлн сўм Давлат активларини хусусийлаштириш ҳисобидан тушумлар;
• 0,2 трлн сўм – Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармаларининг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан 12,0 трлн сўм – Давлат дастурларини амалга ошириш учун вазирлик ва идоралар томонидан жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан.
LiveБарчаси