2022 йилда Давлат бюджети даромади ва харажатлари қанча бўлади?

Жамият

image

2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари (бюджетлараро Трансфертлар билан биргаликда) жами 193 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 23 фоиз) миқдорида прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосасида айтиб ўтилган.

Бюджетномага мувофиқ, 2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари давлат солиқ идоралари бўйича 145,7 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 17,3 фоиз), давлат божхона идоралари бўйича 39,8 трлн сўмни (4,8 фоиз) ва Молия вазирлиги тушумлари бўйича 7,5 трлн сўмни (0,9 фоиз) ташкил қилмоқда.

Шунингдек, бюджетномада Давлат бюджети харажатлари 172 трлн 680,5 млрд сўмга етиши прогноз қилинган. Ҳисоб палатаси ушбу харажатларни 1 трлнга қисқартиришни таклиф қилган. Шунда Давлат бюджети харажатлари 171 трлн 680,5 млрдни ташкил қилади.

Қайд этилишича, 2022 йил учун давлат бюджети даромадларини прогнози бюджет даромадларига сезиларли таъсир кўрсатувчи нарх ва валюта курсларининг ўртача миқдорлари асосида ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳисоб палатаси хулосасига кўра, 2023 йил учун Давлат бюджети даромадлари (бюджетлараро Трансфертлар билан биргаликда) жами 210,7 трлн сўм, 2024 йилга эса 246,7 трлн сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

Маълумот ўчун, прогнозга кўра, 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик суммаси – 11 321 сўмга тенг бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг