2022/2023 ўқув йилида қанча абитуриент талаба бўлмоқчилиги айтилди

Жамият

image

Бугун, 27 июль куни соат 18:00 ҳолатига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатида ўқиш истагида бўлган 1 186 343 нафар абитуриент my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг:

•  392 789 нафари — жорий йил битирувчилари;
•  793 554 нафари — аввалги йиллар битирувчилари ҳисобланади.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

•  Кундузги таълим шакли — 604 156 нафар;
•  Сиртқи таълим шакли — 547 435 нафар;
•  Кечки таълим шакли — 26 796 нафар;
•  Масофавий таълим шакли — 7 956 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

•  Қашқадарё вилояти — 137 296 нафар;
•  Самарқанд вилояти — 130 400 нафар;
•  Тошкент вилояти — 113 721 нафар;
•  Фарғона вилояти — 107 766 нафар;
•  Сурхондарё вилояти — 103 369 нафар;
•  Андижон вилояти — 77 737 нафар;
•  Наманган вилояти — 75 786 нафар.
•  Қорақалпоғистон Республикаси — 74 711 нафар;
•  Жиззах вилояти — 72 088 нафар;
•  Тошкент шаҳри — 67 152 нафар;
•  Бухоро вилояти — 66 341 нафар;
•  Хоразм вилояти — 62 789 нафар;
•  Навоий вилояти — 53 032 нафар;
•  Сирдарё вилояти — 44 154 нафар.

Маълумот учун, бугун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Абитуриентлар Давлат тест маркази

Баҳолаганлар

606

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг