2021 йилдан жисмоний шахсларга таксичилик қилишга рухсат берилиши мумкин
Жамият
−
08 Октябрь 2020
99342021 йилдан жисмоний шахсларга енгил автомобилда йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланишга рухсат берилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Презиеднтининг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида белгиланган. Фармон лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 январдан:
а) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик бизнес субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади;
б) жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида 5 кишидан кўп бўлмаган ўриндиқли (ҳайдовчини ҳисобга олган ҳолда) енгил автомобиль транспортида ташиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.
Бунда ўзини ўзи банд этувчи шахслар енгил автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини мобил иловалар – агрегаторлар орқали амалга оширганларида олинган даромадларга ижтимоий солиқни тўлаш билан бир қаторда жисмоний шаҳслардан даромад солиғи белгиланган тўлов ставка бўйича олинган даромад суммаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда солиқ солинади;
в) риелторлик фаолияти билан шуғулланадиган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади;
г) товарларни ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларининг (божхона назорати остидаги транзит ва импорт товарлари бундан мустасно) электрон ҳисоб-фактуралар, тўлов терминаллари квитанциялари ва улардаги онлайн-касса машиналарининг чекларини расмийлаштирмаган ҳолда ҳаракатланиши таъқиқланади;
д) ҳисоб-фактураларни электрон алмашинуви билан бир қаторда товарларни (хизматларни) етказиб бериш шартномаларини ва инвентаризацияни олиш учун ишончномаларни мажбурий электрон рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилади;
е) қурилиш корхоналарига ишчиларни иш ҳақини унинг ҳажми ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади. Бунда:
қурилиш ташкилотлари белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқнинг тўланишини таъминлайди, шунингдек ҳар ойда давлат солиқ органларига шартномасиз қабул қилинган ходимларнинг реестрини, уларга тўланган нақд пул миқдорини кўрсатиб боради;
Давлат солиқ хизмати органлари қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган реестрлар асосида солиқ тўловчиларни автоматик равишда идентификациялайдилар ва тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисобга олишни таъминлайдилар.
Шунингдек, шартнома тузмасдан ишга ёлланган шахсларга ишлаб чиқаришдаги бахтиз ҳодисалар рўй берган тақдирида ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлайдиган қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.
Лойиҳа муҳокамаси 23 октябргача давом этади. Бу вақт оралиғида унга ўзгартириш киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
LiveБарчаси