2021 йилда Ўзбекистонда 100 та ҚВП, 24 та ОП қурилади – Президент топшириғи
Жамият
−
06 Ноябрь 2020
9261Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Унда Соғлиқни сақлаш тизими бўйича муҳим масалалар кўрип ўтиши кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, айни пайтда Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда 20 мингдан зиёд врачлик штати мавжуд, лекин уларда 12 минг шифокор ишламоқда.
Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев шифокорларга муносиб шароитлар яратиш орқали уларни энг қуйи бўғин – қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникаларга жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.
“Бунинг учун чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади. Бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади”, дейилади хабарда.
Йиғилишда шифокорларга бўлган эҳтиёжларни маҳаллалар кесимида аниқлаб, тиббиёт олий ўқув юртларида квотани ошириш, ипотека асосида қурилаётган уй-жойларни, аввало, бирламчи бўғин шифокорлари учун ажратиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Бундан ташқари, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, келгуси йилда 100 та қишлоқ врачлик пункти ва 24 та оилавий поликлиника ташкил этилади.